06:37 / 17.09.2021
2 118

Конференциялар Лигаси. "Рома" йирик ғалаба билан бошлади, Шомуродовдан икки ассист!

Конференциялар Лигаси. "Рома" йирик ғалаба билан бошлади, Шомуродовдан икки ассист!
Европа Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Рома" ва ЦСКА София жамоалари иштирокидаги ўйин якунланди. Мазкур бахсда римликлар йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар 10-дақиқада тезкор гол уришга эришди. Кери ўз номини таблога ёздириб қўйди. Орадан 15 дақиқада ўтиб, "бўрилар" сардори Пеллегирини супер голи билан жавоб қайтарди.

Беллашувнинг 38-дақиқасида Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Стефан Эл-Шаарави "Рома"ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

Баҳснинг 62-дақиқасида Пеллегрини дублини расмийлаштирди. Кейинчалик Манчини ва Абрахам ҳам рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Тэммининг голига легионеримиз ассистентлик қилди.

"Рома" (Италия) – "ЦСКА" София (Болгария) 5:1
Голлар:
Пеллегрини 25', 62', Эль-Шаарави 38', Манчини 82', Абрахам 84 – Кэри 10'
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Ибаньес, 46), Смоллинг, Манчини, Калафьори (Кумбулла, 77), Пеллегрини (Абрахам, 75), Вильяр (Верету, 57), Диавара (Кристанте, 57), Эль-Шаарави, Шомуродов, Карлес Перес.
ЦСКА София – Бузатто, Турицов (Дончев, 74), Матей, Лам, Галабов, Мазику, Кэри, Йомов (Баи, 67), Мухар, Вилдсхут, Крастев (Ахмедов, 88).
Огоҳлантиришлар: Вилдсхут (67), Лам (90).
Четлатиш: Вилдсхут (80).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конференциялар Лигаси. "Рома" йирик ғалаба билан бошлади, Шомуродовдан икки ассист!