“Андижон” клуби Суперлиганинг 19-турида ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида чемпионат фаворитини мағлуб этиб, сенсация қайд этди.
Ўйиндан олдин ҳамма бундай ғалабани кутмаганди-а? Аммо “Андижон” жамоаси гарчи рақиби ўзидан икки-уч баробар кучли бўлса-да, чинакам жонкуярлик кўрсатиб, ҳаммани ҳайратга қолди.
Ўйин тақдирини ҳал қилган гол муаллифи мезбонларнинг 20 ёшли футболчиси Фарҳод Соҳибжонов бўлди. Буни қарангки, “Пахтакор”нинг бу мавсумдаги илк мағлубиятига сабабчи бўлган гол айнан андижонликларнинг иқтидорли футболчиси - Соҳибжоновга насиб қилди.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи бу орқали ўзига юклатилган ишончни оқлади ва беллашувнинг ҳам энг яхши футболчисига айланди. Ўйин тугаганидан сўнг, Sports.uz мухбири Фарҳодга бир қатор саволлар билан юзланди.
- “Андижон”нинг “Пахтакор”га қарши ўйинидан қандай таассуротлар қолди?
- Худодан сўраб майдонга тушгандик. Бугун ютмасак аҳволимиз янада қийинлашарди. Футболчилар билан жиддий тайёргарлик кўрдик, шунга яраша Худо берди. Бундан кейин ҳам Суперлигада қолишга жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қиламиз. Бу борада мухлисларимиздан бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз.
- “Пахтакор”нинг мағлубиятини деярли ҳеч ким кутмаганди. Бу ғалабанинг асосий сабаби нима билан боғлиқ?
- Қўлимиздан келганича қаттиқ ҳаракат қилдик. Тўғрисини айтаман, ўзимиз ҳам кутмагандик, ғалабани. Ютганимизга Худога шукр қиламиз.
- Гол урган вазият ҳақида сўрамоқчиман. Ўша ҳолатда дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганини кўргач, тўпни унинг устидан ташлаб қўйдингиз. Голни сезганмидингиз?
- Бу ҳам омад. Гол уриш бўйича омадим келди. Бундан кейин ҳам чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
- Қизиғи, гол урганингиздан кейин уни жуда совуққонлик билан қарши олдингиз. Ваҳоланки, “Пахтакор”дек жамоага гол урилганида футболчилар бошқача нишонлашади...
- Чунки мен олдин “Пахтакор” ўйинчиси бўлганман. Шунинг учун гол урганимда “Пахтакор”га ҳурмат кўрсатиб, уни у қадар нишонламадим. Олдин футбол мактабида ўқиганман. Станислав Петрович мураббийим бўлганди.
- “Металлург”га ютқазиб қўйганинглардан сўнг, жамоада руҳий тушкунлик бор эди. “Пахтакор” билан ўйингача эса вақт жуда кам эди. Чемпион жамоа билан ўйинга сизни ким руҳлантирди?
- Акам руҳлантирди. Менга шундай ака берганига Худога шукр қиламан. “Пахтакор” билан учрашувга айнан акам менга катта далда берди. Шунингдек, ҳаммага менга ишонч билдиргани учун раҳмат айтаман. Раҳбарият ва мураббийларимизга ҳам миннатдорлик билдираман.
- Ўйиндан аввал Виктор Кумиковнинг сизларга айтган гаплари қандай эди?
- Улар ҳам оддий одам, уларни ҳам иккита қўли, иккита оёғи бор, ҳамма ишни қилса бўлади, сизлар ҳам ишончни оқлай оласизлар, мен ишонаман, деб айтди. Худога шукр, ишончини оқладик.
- Рақибдан ҳайиқмадингларми?
- Бошида бўлди. Ҳар қандай жамоада фаворитга қарши учрашувда бошида бироз ҳаяжон бўлади. Лекин биз буни енгиб ўта олдик ва якунда муҳим ғалабани қўлга киритдик.
- “Андижон”нинг “Пахтакор” устидан эришган ғалабасини ҳамма сенсация сифатида қабул қиляпти. Сиз ҳам шундай фикрдамисиз?
- Ҳа, сенсация. Боз устига мен ёшман. Бундай етакчилар билан ўйинда гол уриш шараф.
- Адашмасам, “Андижон”даги биринчи голингизни плей-оффда “Нефтчи”га ургандингиз...
- Ҳа, тўғри. Кейин “Сўғдиёна” дарвозасига ҳам тўп киритгандим. Бу сафар “Пахтакор”га. Бу фаолиятимда ҳозиргача урган энг зўр голим бўлди.
- Бу ғалаба “Андижон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қанчалик оширди?
- Бугун ютиб олдик, энди имкониятимиз кўпроқ. Худо хоҳласа, Қўқонда ҳам ғалаба қозонсак, янада яхши натижа бўлади. Худо хоҳласа, Суперлигада қоламиз.
Шуҳратбек Жўраев
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин