«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франциянинг L’Equipe нашрига интервью берди. Унда футболчи кўпчиликни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб қайтарди.
Терма жамоадан кетиш ва Европа чемпионатидаги муваффақиятсизлик ҳақида
Шу вақтга қадар терма жамоадаги иштироким учун бир евро ҳам олмаганман. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Лекин мен муаммо пайдо қилишни хоҳламайман. Қайсидир паллада менинг ўзим муаммо бўлаётганимни тушуниб қолдим. Бошқалар ҳам шу ҳисни туйди. Улар менинг худбинлигим Франция терма жамоасининг омадсизлигига сабаб бўлганини, жамоа менсиз ҳам ғалаба қозона олишини таъкидлади. Франция — энг муҳими, агар жамоа менсиз бахтли бўлса, кетишга тайёрман.
Франция футбол федерацияси президенти Ноэл Ле Гре билан бу масалани муҳокама қилдик. Унга Швейцарияга қарши ўйиндаги ноаниқ пенальти туфайли одамлар мени маймун деб атаётгани ёқмаётганини айтдим. Тўғри хатоларимни ҳам тан оламан. Ҳозир ҳаммаси жойида, муаммолар ортда қолди. Мен Франция терма жамоасида эканимдан бахтлиман.
«Реал»га ўтиш амалга ошмагани, «ПСЖ» билан янги шартнома ҳақида
«ПСЖ» билан муносабатларим якунига етаётгандек эди. Бошқа жамоага ўтишни жуда хоҳлагандим. Мен Парижда узоқ вақт қолдим ва юқори натижаларга эришдим, шунинг учун кейинги қадамим «Реал»га ўтиш бўлишини хоҳлаган эдим. «ПСЖ» раҳбариятига янги шартнома борасида қарор қабул қилишим учун озроқ вақт беришини сўрадим. Евродан олдин шартнома имзолашни кечиктиргандим, мусобақа якунига етгач, кетишим кераклигини англадим. «ПСЖ» менинг трансферимдан катта фойда олиши мумкинлигини билардим. Жамоа ўрнимга футболчи топа оларди, мен эса ўз йўлимдан кетар эдим.
Тўғри, «Реал»га ўтолмаганимдан афсусланиш туйғуси бўлди. Лекин барчаси ортда қолди.
Мессининг келиши жамоада қолишига сабаблардан бири бўлгани ҳақида
Агар бир йил олдин Лионель Месси «ПСЖ»да ўйнайди дейишса, ишонмасдим. Шунинг учун менинг ҳам келажагим сўроқ остида. Мессининг келиши мени ҳаяжонга солди.
Бутун жамоа бу ҳақида гапирарди. Месси бу Месси: у кучини йўқотмаслиги учун майдонда камроқ ҳаракат қилишига имконият яратишимиз лозим. Бу орқали унинг ижодкорлигидан кўпроқ фойдаланса бўлади. Бу муаммо эмас, оддий қонуният. Агар Месси майдонда юрса, мен югуришга тайёрман!
«Монпелье»га қарши ўйинда ҳақиқатан ҳам Неймардан норози бўлгани ҳақида
Ҳа, мени заҳирага олишганидан сўнг, Неймарга нисбатан норозилигим бор эди. Футболда бу оддий ҳолат. Шундан сўнг у билан гаплашдим ва муаммони ҳал қилдик.
Тўп узатмаган вақтимда Неймар мендан хафа бўлган пайтлар бўларди. Лекин бу жиддий муаммо эмас.
Евро—2020 да Жиру билан бўлган можаро ҳақида
Барчаси чўзилиб кетди, чунки одамлар бундай воқеаларни узоқ вақт олиб юришади. Ўша вақтда ростдан ҳам Оливьенинг ҳаракатидан жаҳлим чиққанди. Лекин икки кундан сўнг бу ҳақида ўйламадим ҳам.
Одамлар анча вақт буни муҳокама қилди, лекин биз аллақачон Жиру билан муаммони ҳал қилганмиз. Бу масалага нуқта қўйиш учун матбуот анжумани ҳам ўтказдим, жамоат олдида пайдо бўлган муаммолар, жамоат олдида ҳал бўлиши лозим.
Оливье билан орамизда келишмовчилик йўқ. «Милан»даги фаолияти яхши бошланди. Терма жамоада Анрининг рекордини янгилашини тилаб қоламан.
Миллатлар Лигасида ғалаба қозониш ва терма жамоадаги ўйинлар бўйича Тюрамнинг рекордини янгилашни ўйлаётгани ҳақида
Бизда ЖЧ—2018 ва Евро—2020 дан орттирилган улкан тажриба бор. Энди хулосалар чиқариб, ҳаракат қилишимиз керак.
Миллатлар Лигасидаги ғалаба қўшимча импулс беради. Буни уддалашга уриниб кўрамиз.
Ҳозиргача Франция терма жамоасида 50 та ўйинда майдонга тушдим. Тюрамнинг рекордини янгилаш (терма жамоада 142 та ўйин) асосий мақсадим. Шунда тарихга кира оламан.
Укаси Итанга (у ҳам «ПСЖ»га ўтди) босимни енгишда ёрдам бериши ҳақида
Ҳар доим укамга ўз йўлидан боришни маслаҳат бераман. Унда бор нарсалар: босим, номга алоқадорлик менда бўлмаган.
Ҳамма унга: «Сен Килианнинг укасисан, шунинг учун яхши ўйнашинг керак», — дейди. У босим остида қолган, уни енгиш учун Итанга ёрдам бераман.
Лига 1 нинг барча ўйинларини томоша қилиши ва Олимпиада—2024 га бориш нияти ҳақида
Лига 1 нинг деярли барча ўйинларини томоша қиламан. Чунки рақибларни ўрганишинг лозим. Жуда кўп футболчилар эътиборимни тортади. Иккита футболчини исмини келтираман: «Ницца» аъзоси Амин Гуири ва «Лион» футболчиси Райан Шерки. Иккаласи ҳам улкан истеъдод соҳиби.
Ёзда Олимпиадага боришимга рухсат беришмади. Лекин 2024 йилги Олимпиадага бориш истагидаман. Ундан ташқари, ўйинлар Парижда бўлиб ўтади. Унутилмас лаҳзалар ҳадя этиши тайин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди