12:15 / 07.10.2021
1 905

Сречко Катанец: «Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига кўплаб янги номларни жалб қилдик»

Сречко Катанец: «Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига кўплаб янги номларни жалб қилдик»
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец октябрь ойидаги ўртоқлик учрашувлари олдидан ўз фикрларини билан бўлишди.

- "Малайзия ва Иордания терма жамоалари ЎФАда мавжуд бўлган вариантлар орасидан танлаб олинди. Бунинг ҳеч қандай алоҳида сабаби йўқ. Айнан шу икки терма жамоага қарши ўйнаймиз деган талаб қўймаганмиз. Ҳозирги кунда ўртоқлик ўйинларига рақиб топиш, излаш анча мушкул. Ундан ташқари бундай режалар олти ой, бир йил олдин амалга оширилиши керак. Яқиндагина бош мураббий бўлганим учун рақиб топишга ҳам кўп вақт бўлмади. Ушбу икки рақиб вариантлар ичидан танлаб олинди.

Бош мураббий учун вақт доим камдек туюлади. Айниқса, футболчиларни кузатиш учун бизда бор-йўғи бир ой вақт бўлди. Шу мақсадда кўплаб янги футболчиларни йиғинга жалб этганмиз. Шунинг учун ўртоқлик ўйинларида барча футболчилар учун ўйин амалиёти беришга ҳаракат қиламиз. Балки кейинги йиғинларда бошқа футболчиларни таркибга жалб этармиз.

Кўп нарса футболчиларнинг ўзига боғлиқ. Агар улар ўзини кўрсата олса, кейинги йиғинларга ҳам чақирилади. Албатта, уларга хато қилишига ҳам қўйиб бериш лозим. Бу сафар ўзини кўрсата олмаган футболчи кейинги йиғинда балки яхши ўйин намойиш этар. Иложи борича кўпроқ футболчиларни терма жамоага жалб этиб, уларни синаб кўришга ҳаракат қиламиз
", - деди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец.

Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сречко Катанец: «Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига кўплаб янги номларни жалб қилдик»