Моуриньо "Юве"га ютқазганидан сўнг: "Ғалабага лойиқ жамоа ютқазиб қўйди"

Моуриньо "Юве"га ютқазганидан сўнг: "Ғалабага лойиқ жамоа ютқазиб қўйди"
"Рома" бош мураббийи Жозе Муориньо "Ювентус"га учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Фақат бир нарсани айтишим мумкин, бугун ажойиб "Рома"ни кўрдим. Футболчиларга ҳам кийиниш хонасида шу гапни айтдим. Ҳа, биз мағлубиятга учрадик ва очко ололмадик, аммо "Рома" ажойиб ўйин кўрсатди.

Ўйинимизда барқарорлик, ишончни кўрдим. Шубҳасиз, мағлубият бу мағлубият бўлиб қолаверади. Аммо вақт ўтгани сари жамоанинг кучайганига эътибор қаратиш лозим.

Ғалабага лойиқ жамоа ютқазиб қўйди. Футбол шунақа
", - деди Моуриньо.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар