08:36 / 20.10.2021
1 389

ОЧЛ. Машарипов жамоаси ярим финалда тўхтади

ОЧЛ. Машарипов жамоаси ярим финалда тўхтади
Осиё Чемпионлар лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган "Ал-Насср" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда Леонарду Жардим шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувнинг 17-дақиқасида Гомиснинг узатмасидан кейин Моррега ҳисобни очди. Бўлим сўнггида мезбонлар футболчиси Ал-Авжами қўпол ҳаракат учун ўйиндан четлатилди.

Иккинчир таймни "Ал-Насср" фаолроқ бошлади ва 50-дақиқада ҳужумлар ўз самарасини берди. Бурчак тўпидан сўнг Талиска орадаги фарқни йўққа чиқарди.

71-дақиқада Ал-Давсаари яна "Ал-Ҳилол"ни ҳисобда олдинга ўтиб олишини таъминлади. Учрашув сўнггига қадар ҳисоб ўзгармай қолди. Шу тариқа, "Ал-Ҳилол" финалга йўл олди.

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов баҳсни асосий таркибда бошлаб, 79-дақиқада захирага олинди.

"Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:2
Гол
: Мусса Марега - 17', Талиска 50, Ал Довсари 70
"Ал Насср" - Абдуллаҳ, Ал Ганам, Ал Амри, Маду, Алаужами, Ал Сулайҳи, Ал Хайбари, Асири, Талиска, Ҳамдаллаҳ, Жалолиддин Машарипов.
"Ал Ҳилол" - Ал Маюф, Ал Довсари, Албулайхи, Жанг, Ал Бурайк, Ал Фараж, Каноо, Ал Довсари, Перейра, Марега, Гомис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ. Машарипов жамоаси ярим финалда тўхтади