23:32 / 02.11.2021
1 884

Мужибилло Турсунов чорак финалда амалдаги жаҳон чемпионига енгилиб, юришини тўхтатди

Мужибилло Турсунов чорак финалда амалдаги жаҳон чемпионига енгилиб, юришини тўхтатди
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Белград шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 2 ноябрь кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

-63,5 вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мужибилло Турсунов кубалик Энди Крузга қарши рингга кўтарилди. Кубалик боксчи 3:2 ҳисобида Турсуновни мағлуб этди. Шу тариқа Мужибилло мусобақа билан хайрлашди.

Турсунов бундан аввалги босқичларда япониялик Тайга Иманага ва Хитой Тайпейи вакили Чу Ен Лаи устидан ғалаба қозонганди.

2 ноябрь кунги жангларни Мадиёр Саидраҳимов якунлаб беради.

-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Льюис Уильямс (Англия) – 00:40 дан сўнг.

Аввал Ҳасанбой Дўстматов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Миразизбек Мирзахалилов, Шаҳрам Ғиёсов, Шаҳобиддин Зоиров, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Одилжон Аслонов, Нодиржон Мирзаҳмедов, Саиджамшид Жаъфаров ва Лазизбек Муллажонов каби ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатини тарк этганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мужибилло Турсунов чорак финалда амалдаги жаҳон чемпионига енгилиб, юришини тўхтатди