Фото: Twitter
Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7 КО) 20 ноябрь тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.
Манчестерда (Ню-Гемпшир штати) бўлиб ўтган жангда Муроджон Аҳмадалиевга чилилик Хосе Веласкесга қарши рақиблик қилди. Тўлиқ раунд давом этган баҳсда Муроджон очколар ҳисобида ғалаба қозониб, камарларини ҳимоя қилди. Дастлабки 6 раунд давомида Аҳмадалиев устунликка эришган бўлса, 7-раундга келиб, Веласкес фаоллик кўрсатди ва бир қатор зарбалар йўллади. Охирги раундларда ҳам Муроджон рақибига нисбатан фаолроқ ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев 2021 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган жангида япониялик Рёсуке Ивасани бешинчи раундда нокаутга учратиб, ўз камарларини ҳимоя қилганди.
Бунгача 26 ёшли боксчи 2020 йилнинг январида Даниэль Романни мағлуб этиб, бир йўла иккита чемпионлик камарига эга чиққанди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди