2 135
Боксдаги ноҳақликлар, терма жамоадаги муҳит, аёллар бокси ҳақида - Элшод Расулов (интервью)
Бокс бўйича терма жамоамиз мураббийи Элшод Расулов Токио Олимпиадасидаги ноҳақликлар, терма жамоадаги муҳит, аёллар бокси ва бошқа қизиқарли мавзуларда фикр билдирди.
Ассалому алайкум. Интервьюга рози бўлганингиздан хурсандман. Айни дамда терма жамоадаги қизлар ва мураббийлар кайфияти қандай?
- Раҳмат. Жамоа ва мураббийлар кайфияти яхши.
Бунда сизнинг ўрнингиз қандай, деб ўйлайсиз? Биламизки, мураббий спортчини психологик жиҳатдан ҳам тайёрлайди.
- Ютуқларга келадиган бўлсак, мени ўрним ҳақида сўрашса, фақат ўз ишимни бажармоқдаман. Чин юракдан ишлашга ҳаракат қиляпман ва бу натижа беряпти, деб ўйлайман.
Бугун шогирдларизга қандай мотивация беряпсизки, улар барча мусобақадан медаль билан қайтмоқда?
- Мен машғулот жараёнида залнинг ҳар бир қаричини назорат қиламан. Яъни, шогирдларимни ҳар бир ҳаракатини назарда тутмоқдаман. Уларнинг танасида ўзимни ҳис қилиб кўраман, шунда улар учун нима керак, нима етишмаётганини биламан.
Ҳозирги пайтда сиз жамоа мураббийи, психологи ва жамоангизни битта оила, деб олсак, оила бошлиғисиз. Қизларнинг тўғри овқатланиши ва кун тартинини ҳам назорат қиласизми?
- Жамоамиз мураббийлар штабида ҳаммани ўз вазифаси бор. Кимдир ўз вақтида дам олишга, бошқаси овқатланишга масъул. Қолгани билан катта мураббийлар жамоаси фаолият юритади.
Бу каби мураббийлар штаби фақат терма жамоа қизлари билан шуғулланадими?
- Ҳа, терма жамоа қизлари билан ишлайди. Биз энг тажрибали мураббийларни терма жамоага йиғганмиз.
Демак, терма жамоа сафига қўшила олмаган боксчи тажрибали мураббийларнинг сабоқларидан маҳрум бўладими?
- Терма жамоага мен келгунимча бўлган вақтларни билмайман. Келганимдан кейин, энг биринчи қилган ишим терма жамоа сафига энг маҳоратли мураббийларни йиғиш бўлди. Бугунги кунда аёллар терма жамоасига келган қизлар мана шу каби тажрибали мутахассислар билан фаолият олиб боради.
Терма жамоага қандай қизлар қабул қилинади? Ўз хоҳишига кўра келиб қўшиладими ёки мусобақалардаги иштирокига қарабми?
- Мусобақалардаги иштирокига кўра, терма жамоага жалб қиламиз. Уларни Ўзбекистон биринчилигида саралаб оламиз.
Аёллар боксига ҳозир етишмаётган энг катта жиҳат сифатида нимани келтира оласиз. Биламизки, иш бор жойда хато бўлади.
- Бу ҳақда гапирмоқчи эмасман. Чунки биз етишмовчиликларимизни биламиз ва уларни бартараф қилишга ҳаракат қиляпмиз. Хатоларни гапирадиган бўлсак, бу бизни оқламайди. Шунинг учун, гапириш эмас, ишлаш керак.
Турсуной Раҳимова Олимпиадада ғалаба қозонган илк ўзбек аёл боксчиси номига сазовор бўлди. Аммо иккинчи баҳсда спортчимизнинг қўли кўтарилиш ўрнига мағлубиятини қайд этишди. Мураббий сифатида бу сизга қандай таъсир қилди?
- Мен бунга қисқа жавоб бераман. Агар Турсунойни ғалабаси қайд этилмаган бўлса, бунга кўпроқ ўзи сабабчи. Биз хатони ўзимиздан излашимиз керак. Шунда кўпроқ ютуққа эришамиз.
Ҳаммага маълумки, қизлар спорти бугун эркаклар спортидан бироз ортда. Бу молиявий жиҳатга боғлиқми?
- Йўқ, ҳеч қандай молиявий муаммо йўқ. Бир нарсага эътибор беринг, эркаклар бокси ярим аср давомида фаолият юритмоқда. Аёллар бокси эса, яқин 5-6 йилдан буён эътибор марказида. Мен қисқа вақт ичидаги аёллар ютуғини бошқача баҳолаган бўлар эдим.
Албатта! Айниқса, бу йил уларнинг ютуқлари нафақат ўзлари, балки биз мухлисларнинг ҳам қувончимизга сабаб бўлди. Самимий суҳбат учун ташаккур. Келгуси мусобақаларда омад тилайман.
- Раҳмат!
Дилноза Мустафоқулова суҳбатлашди
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди