Ўзбекистон Суперлигасининг 2022 йилги мавсуми Суперкубок учрашуви билан старт олади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Суперкубоги баҳси 26 февраль санасида бўлиб ўтади. Унда чемпион сифатида «Пахтакор» ва Кубок соҳиби сифатида «Насаф» ўзаро кураш олиб боради.
Суперлиганинг янги мавсуми эса 2 март куни старт олади. Чемпионатда 14 та жамоа иштирок этади.
1. «Пахтакор»;
2. «ОКМК»;
3. «Бунёдкор»;
4. «Локомотив»;
5. «Насаф»;
6. «Сўғдиёна»;
7. «Металлург»;
8. «Навбаҳор»;
9. «Қўқон-1912»;
10. «Сурхон»;
11. «Қизилқум»;
12. «Нефтчи»;
13. «Динамо»;
14. «Олимпик».
2021 йилги мавсум якунларига кўра «Андижон» (13-ўрин) ва «Турон» (14-ўрин) Суперлигани тарк этди. Про-Лигадан «Нефтчи» ва «Динамо» Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Ўтиш ўйинида Про-Лигада 3-ўринни олган «Олимпик» жамоаси Суперлигада 12-поғонани банд этган «Машъал»га қарши баҳс олиб борди. Унда Темур Кападзе шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 2022 йилги мавсумни Суперлигада бошлаш имконига эга бўлди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!