АҚШнинг “Warriors Boxing Promotions LLC” промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилаётган Отабек Холматов декабрь ойида яна иккита жанг ўтказди.
Доминикан Республикасида ташкил этилган профессионал бокс кечаларида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси кучли рақибларга тўқнаш келди.
Отабек дастлаб тажрибали боксчи – профессионал жангларда 32 та ғалаба ва шундан 23 тасини нокаут билан якунлаган Хуан Карлос Пена билан куч синашди. 10 раундлик рейтинг жангида мезбонлар вакили ҳамюртимизга қаршилик кўрсатолмади. Ёшлик шижоати олдида Хуан Карлос Пенанинг катта тажрибаси, кучли зарбалари ва маҳаллий мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам ёрдам бера олмади.
Иккинчи раунд якунланиши арафасида Отабекнинг кучли зарбаларига дош беролмаган рақиб жангни давом эттира олмади ва учрашув ҳаками техник нокаут қайд этди. Бу Отабекнинг кетма-кет саккизинчи нокаути ва Пенанинг фаолиятидаги бешинчи мағлубияти бўлди.
Отабек Холматов Доминикандаги иккинчи жангида ўзи каби нокаутчи Адриан Морел Солис билан куч синашди. Бу боксчи профессионал рингдаги тўртта жангида ҳам рақибларини муддатидан олдин ер тишлатган эди.
Кескин ва муросаси курашлар остида ўтган учрашувда Адриан Морел Солис ўзбек боксчисига атиги уч раунд қаршилик кўрсатди холос. Тўртинчи раунднинг 28 сониясида Отабек рақибини техник нокаутга учратди ва қаторасига тўққизинчи жангини эрта тугатиб қўя қолди.
Сирдарёлик боксчи профессионал фаолиятини 2021 йилнинг 13 август куни бошлаган эди. У беш ой давомида юқоридаги икки рақибидан олдин АҚШ, Колумбия, Доминикан Республикасидаги турнирларда Марселло Уильямс, Карлос Овандо, Роберто Лопес, Хуан Габриэль Медина, Пабло Гомес, Педро Рамирес, Эстевин Эррерани нокаут ва техник нокаут билан мағлуб этган.
Отабек Холматовга АҚШ фуқароси ҳисобланган Святослав Мангушев промоутерлик қилмоқда. Бу мутахассис асосан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудидаги мамлакатлардан етишиб чиққан иқтидорли чарм қўлқоп усталари билан ишламоқда. “Warriors Boxing Promotions LLC” промоутерлик компанияси вакиллари – россиялик Артём Брусов (10 (9 та нокаут)-0-0), Павел Фёдоров (2-0-0), Андраник Григорян (14(3 та нокаут) -0-0), Андрей Мангушев (5(4 та нокаут)-0-0), Вадим Мусаев (4-0-0), грузиялик Отар Эраносян (10(6 та нокаут)-0-0), украиналик Виталий Копиленко (28(13 та нокаут)-3-0), тожикистонлик Меҳрубон Сангинов (12(9 та нокаут)-0-1) ҳозирча ишончни оқлаб келмоқда.
Шунингдек, Святослав Мангушев Отабек Холматовдан ташқари ўзбек бокс мактаби тарбияланувчиларидан Козимбек Мардонов ва Фазлиддин Мелибоев билан ҳамкорлик қилади. Ҳаваскорлар мусобақаларида катта тажриба тўплаган бу икки боксчимиздан Козимбек профессионал рингда иккита ғалаба ва битта мағлубият қайд этди. Фазлиддин Мелибоев эса профессонал дебютини кутмоқда.
Отабек Холматов ҳам ҳаваскорлар ўртасида яхши натижалар қайд этгани ва катта тажриба тўплагани унга профессионал фаолиятида жуда қўл келмоқда. У ўз вазн тоифасида ўзбекистонлик кучли боксчилардан жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов, Абдулҳай Шораҳматов, Мужибулло Турсунов, япониялик Хайато Цуцуми, Доминикан Республикаси вакили Луис Рейналдо Нуньес, филиппинлик Карло Паалам,франциялик Билол Беннама, россиялик Жамол Бадруддинов билан куч синашиб, уларнинг аксариятини мағлубиятга учратган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди