Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги "энг яхши мураббийи" Рўзиқул Бердиев тақдирлаш маросимидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биласизлар кубок мусобақасида ғолиб чиқмаганимизга анча бўлганди. Асосий мақсадимиз мухлисларга қандай бўлса ҳам соврин ютиб бериш эди. Буни амалга оширганимиздан хурсандман", - дейди Рўзиқул Бердиев.
- "Насаф"нинг кейинги йилги режалари...
- Бош режамиз ёшларга эътибор қаратиш. Бу йўлдан қайтмаймиз. Бундан ташқари мавсумни яхши якунлаш ва ўринлар учун курашиш.
- Клуб Темурхўжа Абдухолиқовга қизиқаётгани ростми?
- Албатта. Бизга тажрибали хужумчилар керак. Чунки олдимизда халқаро мусобақалар бор. Ҳозирда бор эътиборимиз кучли футболчиларни таклиф қилишга қаратилган.
- Жамоанинг мухлислари бу йилдан кейин янада кўп совринлар кутишади. Балки кутилмаган совғалар бордир?
- Ҳар доим ўйинимизни шакллантиришимиз керак. ОЧЛда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Янгиликлар эса албатта бўлади.
- Ўзбекистоннинг "энг яхши мураббийи" бўлиш учун яна кимни муносиб, дея оласиз?
- Масалан "Сўғдиёна" бу йил яхши натижалар қайд этди. Бунда Улуғбек Бақоевнинг ҳиссаси катта. Шунингдек Питер Хюистра "Пахтакор"ни чемпион қилишдан ташқари ёшларга эътибор қаратгани тахсинга лойиқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди