Суперлиганинг 2022 йилги мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Суперлиганинг 2022 йилги мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди
Фото: ПФЛ
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилги мавсум тақвим режаси бўйича келишиб олди. Янги мавсумга 10 февраль куни қуръа ташланади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, учрашувлар саналарига ойдинлик киритилиши учун ОФК тақвим режасини кутишга тўғри келган. Ҳозирда Чемпионлар Лигаси, ОФК Кубоги, Осиё чемпионати U-23, Осиё Кубогининг саралаш мусобақалари қайси саналарга тўғри келиши маълум бўлиб улгурган.

Мавсум одатга кўра Суперкубок учрашуви билан старт олади. Ўзбекистон чемпиони сифатида «Пахтакор» Кубокнинг амалдаги соҳиби «Насаф» билан тўқнаш келадиган Суперкубок баҳси 27 февраль, якшанба куни бўлиб ўтади. Ҳозирча ўйин қаерда ўтказилиши номаълум.

Суперлига эса 2 март санасидан эътиборан старт олади. Чемпионлар Лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган клуб(лар) гуруҳ босқичи учрашувларида иштирок этаётган бир вақтда қолган жамоалар Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида қатнашади.

Шунингдек, ПФЛ мусобақаларнинг биринчи давра тақвимини ҳам эълон қилди.
Суперлиганинг 2022 йилги мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди
Фото: ПФЛ
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?