14:42 / 27.01.2022
764

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчисида коронавирус аниқланди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчисида коронавирус аниқланди
Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги коронавирус билан боғлиқ вазият борасида маълумот берилди.

Дубайдаги йиғинда иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари навбатдаги ПЗР-тестларини топширган. Унга кўра, Иброҳимхалил Йўлдошевда коронавирус инфекцияси аниқланган. Футболчи ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда ва бошқа симптомлар кўзга ташланмаяпти. Йўлдошев бир неча кундан сўнг қайта тест топширади. Ҳозирда «Нижний Новгород» (Россия) футболчиси шифокорлар назорати остида яккаланган ҳолда карантин ўтамоқда.

Аввалроқ, терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец, футболчилар Ҳожимат Эркинов ва Умиджон Эргашевда коронавирус аниқлангани ва кейинчалик уларнинг соғайиб, сафга қайтгани маълум қилинганди. Иброҳимхалил Йўлдошевдан ташқари ҳозирда Одилжон Ҳамробеков ҳам карантин ўтамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 23 январь куни «Ал-Ваҳда» жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунингдек, йиғин доирасида 27 январь, пайшанба куни Жанубий Судан қарши ўртоқлик ўйини ўтказилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчисида коронавирус аниқланди