ПФЛ бугун Суперлига янги мавсумининг саналарини эълон қилди. Учрашувлар шанба ва якшанба кунларига тўғри келмаётгани учун ташкилот раҳбари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида жавоб берди.
- Ўйинларнинг шанба ва якшанба кунларига тўғри келмаётгани кучли бешлик билан боғлиқ. Май сўнгига қадар "Спорт-ТВ" ва "УзРепорт" кучли бешлик учрашувларини трансляция қилади. Айнан ўша вақтда биз Суперлига учрашувларини ўтказсак, ТВ дастурлар, мухлислар эътибори, реклама берувчилар каби масалаларда ютқазиб қўямиз.
Учрашувлар бегим кунлари ўтаётган бўлса-да, ўйинлар иш вақтига тўғри келмайди. Биз шундай босқичга етиб келдикки, энди прожектори йўқ стадионларда Суперлига учрашувлари ўтказилмайди. Шундан келиб чиқиб, ўйинларни 18:00дан эрта бошлаш ниятида эмасмиз.
Биз фақатгина халқаро тақвим мажбур қилган ҳолатдагина, шунингдек, июнь, июль, август ойларидагина учрашувларни шанба-якшанба кунларига белгилашга ҳаракат қиламиз, - деди Диёр Имомхўжаев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди