Расман: Диллиан Уайт ва Тайсон Фьюрининг жанг санаси ва манзили маълум бўлди

Расман: Диллиан Уайт ва Тайсон Фьюрининг жанг санаси ва манзили маълум бўлди
WBC йўналиши бўйича оғир вазн тоифасидаги чемпионлик учун мажбурий даъвогар Диллиан Уайт (28-2, 19 КО) чемпион Тайсон Фьюри (31-0-1, 22 КО) билан жанг ўтказиш бўйича келишув имзолади.

“Улар қачон ва қаерда жанг қилишни хоҳласалар, менга барибир. Фьюри билан узоқ вақт учрашишга ҳаракат қилдим.
У билан жанг қилишга доим тайёр эдим. Мен ҳозир у билан жаҳон чемпионлиги учун курашмоқчиман
”, - деди Уайт.

Боб Арум аввалроқ Фьюри жанг ўтказиш учун шартнома имзолаганини маълум қилганди. Жанг 23 апрель куни Лондондаги "Уэмбли" аренасида бўлиб ўтиши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар