Фото: Instagram / @zelenskiy_official
Украина президенти Владимир Зеленский видеомурожаат йўллаб, Россия қўшинларини Европадаги энг йирик — Запорожье атом электр станциясига ҳужум қилганликда айблади, деб хабар беради Meduza.
У ўз баёнотида рус тилида Россиянинг тинч аҳолисига мурожаат қилган.
«Биз Украина ва Европа тарихига нуқта қўйиши мумкин бўлган кечани бошдан ўтказдик. Россия қўшинлари Запорожье атом станциясига ҳужум қилди. Россиялик танкчилар тўғридан-тўғри кўрсатма асосида зарба берди.
Рус халқи мен сизларга мурожаат қилмоқчиман! Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? Биз ахир 1986 йилда Чернобиль фожиаси оқибатлари билан бирга курашгандик-ку! Портлаш оқибатида сочилиб кетган ёнаётган графит эсингиздадир. Вайрон бўлган энергоблок узра нурланишларни эслашингиз керак. Припят ва 30 километр зонадан эвакуацияни эсланг. Қандай қилиб буни унутиш мумкин?
Унутмаган бўлсангиз, жим турманг. Кўчага чиқинг ва яшашни, радиоактив нурлардан зарарланмаган Ерда яшашни исташингизни ҳукуматингизга айтинг. Радиация Россия қаердалигини билмайди. Радиация мамлакатингиз чегарасини билмайди», — дейди у.
4 мартга ўтар кечаси Украинанинг Энергодар шаҳри ўққа тутилиши оқибатида Европадаги энг йирик — Запорожье атом электр станциясининг ўқув биносида ёнғин содир бўлди. Маълумотларга кўра, ёнғин 2 минг метр майдонни эгаллаган бўлиб, олов беш қаватли бинонинг юқори учта қаватини қамраб олган. Ёнғинни ўчиришда 40 дан ортиқ ўт ўчирувчи иштирок этган ва у маҳаллий вақт билан соат 06:20 да бартараф этилган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ. Ёнғин бошлангандан сўнг Украина президенти Владимир Зеленский тунда фавқулодда видеомурожаат йўллаб, Европани «уйғонишга» чақирган.
Россия Мудофаа вазирлиги АЭСдаги ҳолат бўйича ўз баёноти билан чиқди. Идоранинг таъкидлашича, Запороже АЭСи 28 февралдан буён Россия қўшинлари томонидан назорат қилинмоқда, 4 мартга ўтар кечаси эса «Украина қўпорувчи гуруҳи» ўқув-машғулот марказидан «Росгвардия» патрулига ўт очиб, бинони ёқиб юборган.
«Киев режимининг ядровий иншоотга провакация уюштиришидан мақсад Россияни радиоактив ифлосланиш манбасини яратишда айблашга уринишдир», — дейди Мудофаа вазирлиги. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди