918
Денис Коростиченко: "Темурхўжа Абдухолиқов жамоамиздан кетгач, ҳужум чизиғимизда муаммолар кузатила бошлади"
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.
- "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Қаршиликлар ҳосил қилган вазиятларидан унумли фойдаланишди, биз эса йўқ. Ишонтириб айтаманки, мағлубиятга қарамасдан, бизда потенциал бор. Курашишда давом этамиз.
Афсуски, Темурхўжа Абдухолиқов жамоамиздан кетгач, ҳужум чизиғимизда муаммолар кузатила бошлади. Унинг ўрнига сифатли ҳужумчи жалб қила олмадик. Ягона чора ўринбосарлар таркибимизга мурожаат қилиш бўлиб қолмоқда. Умид қиламизки, улар кучайиб боришади ва уларни асосий таркибга жалб қиламиз.
Бугунги ўйин йигитлар характер намойиш этишгани учун ҳам ёқди. Биз кучли клубга қарши ўйин ўтказдик", – деди Денис Коростиченко. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади