
"Энергетик-БГУ" клуби ҳужумчиси, ўзбекистонлик Бобир Абдихолиқов Беларусь футбол федерацияси талқинига кўра 2-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, Абдихолиқов мазкур турда "Торпедо-БелАЗ" билан баҳсда дублга эришди ва 1та голли пас берди.
Бобир Абдихолиқовнинг "Торпедо-БелАЗ"га қарши ўйиндаги статистикаси қуйидагича бўлди:
2 та гол;
6 та зарба;
4 та аниқ зарба;
1 та голли узатма;
12 та аниқ пас;
9 та яккакурашда ғолиб чиқди;
6 марта рақибдан тўпни олиб қўйди.
Маълумот учун, Бобир Абдихолиқов 1-турда "Витебск"ка қарши баҳсда ҳам 2та гол урганди. 2та ўйиндан кейин Абдихолиқов ҳисобида 4та гол ва 1та голли узатма бор.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар