Тайсон Фьюри бўлажак жанги ҳақида: «90 минг томошабин ҳақиқий шоу гувоҳи бўлади»

1 дақиқа ўқиш1.1K
Тайсон Фьюри бўлажак жанги ҳақида: «90 минг томошабин ҳақиқий шоу гувоҳи бўлади»
Оғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри (31-0-1, 22 КО) WBC вақтинчалик чемпиони Диллиан Уайтга (28-2, 19 КО) қарши жанг олдидан ўзининг режалари борасида гапирди.

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам Диллиан Уайтни мағлуб этаман. Биринчи рақам сифатида ҳам, иккинчи рақам сифатида ҳам ҳаракат қила оламан. Боксдаги маҳоратим Уайтникидан юқори. Январдан буён жангга тайёрланиш учун бор кучимни сарфладим. Қолганини тақдир ҳал қилади.

Биринчи раунддаёқ уни ерга йиқитишим ҳеч кимга сир эмас. Рингга чиқиб, бомба ташлашни бошлайман. Аренадаги 90 минг томошабин ҳақиқий шоу гувоҳи бўлади. Унга кучли зарба бераман ва ҳаммаси тугайди, деб умид қиламан
, - деди Тайсон Фьюри.

Тайсон Фьюри ва Диллиан Уайт ўртасидаги жанг 23 апрель куни (Тошкент вақти билан 24 апрелга ўтар кечаси) Лондоннинг «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри бундан аввалги жангини 2021 йил октябрь ойида америкалик Деонтей Уайлдерга қарши ўтказиб, 11-раундда рақибини нокаутга учратган эди. Диллиан Уайт эса сўнгги жангини 2021 йил март ойида Александр Поветкинга қарши ўтказган ва 4-раундда россиялик рақибини даҳшатли нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?