
ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Садд" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қатарликлар устози Хави Грасия қатнашди.
- Ўйин ҳақида
- Бу ўйиндан сўнг бизнинг мусобақани эрта тарк этишимиз аниқ бўлди. Ўйинга келсак, биринчи бўлимда ёмон ўйнамагандик. Бир неча вазиятлар яратдик. Ўзаро тенг ўйин бўлди. Аммо иккинчи бўлимда йўл қўйган хатоларимиз бизга қимматга тушди. Дастлаб гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг вазиятни ўнглашни имкони бўлмади. Бу ўйинни бой бердик ва мусобақани ҳам тарк этдик. "Насаф"ни табриклайман.
- Қатар чемпионатида катта устунликка эгасизлар. ОЧЛдаги иштирокингизга ушбу факторнинг аҳамияти борми?
- ОЧЛ ва маҳаллий чемпионатимиз савиясини солиштиришни истамайман. Икки мусобақа орасида жуда катта фарқ бор. Маҳаллий чемпионатда ғалаба ва дуранглар қайд этиб, мағлуб бўлмай бу мусобақага келгандик. Аммо ОЧЛда ишларимиз юришмади. Бу мусобақадаги иштирокимизни таҳлил қилиб чиқишимиз лозим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар