Сув Ой юзасида астронавтлар иштирокида олиб бориладиган миссияларнинг асосий омилидир. Хитой Фанлар академияси (CAS) Нинбо Материалшунослик ва муҳандислик институти (NIMTE) профессори Ван Жюнсян бошчилигидаги гуруҳ Ой реголити ва эндоген водород ўртасидаги реакция орқали Ойда кенг кўламда сувни ишлаб чиқаришнинг янги усулини топди.
Аввалги Ой тадқиқотлари, масалан, Apollo ва Chang’E-5 миссиялари Ойда сув мавжудлигини кўрсатган эди, аммо Ернинг табиий йўлдоши минералларидаги сув миқдори жуда паст — 0,0001 фоиздан 0,02 фоизгача. Ойдаги сувни қазиб олиш ва ундан фойдаланиш ҳалигача мураккаб вазифа бўлиб қолмоқда.
Бироқ NIMTE тадқиқотчилари Chang’E-5 миссияси томонидан олиб келинган Ой реголити намуналаридан фойдаланган ҳолда сув олиш усулини ўйлаб топди.
Тадқиқотларга кўра, Ой реголити ботиқ кузгу ёрдамида 1200 К дан юқорироқ (Цельсий бўйича тахминан 927 даража) ҳароратда қиздирилса бир грамм эриган реголитдан 51-76 миллиграмм сув ишлаб чиқариш мумкин. Бундан келиб чиқилса, бир тонна Ой реголити 50 килограммдан ортиқ сув беради, бу ярим литрли юз шиша ичимлик сувига тенг. Ушбу миқдордаги ичимлик суви бир кунда 50 кишига етади.
Бундан ташқари, ой илменити (FeTiO3) ўзининг ноёб тузилиши билан Ой реголитининг бешта асосий минерали орасида энг кўп водородга эга экани аниқланди. Қизитиш бўйича тажрибалар шуни кўрсатдики, Ой минералларидаги водород сув ишлаб чиқариш учун муҳим ресурсдир.
Бундай сувдан ҳам ичишда, ҳам ўсимликларни суғоришда фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, уни электрокимёвий жиҳатдан водород ва кислородга парчаласа бўлади, бунда водород энергия олиш учун, кислород эса нафас олиш учун ишлатилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”