Фото: Getty Images
Telegram асосчиси Павел Дуров тез орада мессенжерда 10 та янги функция пайдо бўлишини эълон қилди.
“Телеграм жамоасини яхши кўраман. Кечагина иловамизга 10 та такомиллаштирилган ўзгариш киритиш таклифини киритгандим. Шу куннинг ўзидаёқ эскизлар тайёр бўлди, бугун қўлимизда ушбу янги функцияларни ўзида жамлаган тайёр версиялар мавжуд”, — деб ёзди у Telegram каналида.
Дуровнинг аниқлик киритишича, эндиликда хабар юборилгандан сўнг унга мултимедиа файллари — фото ва видео қўшиш имконияти бўлади. Бунгача фақат юборилган медиафайлни бошқасига алмаштириш мумкин эди, аммо янгисини қўшиш имкони бўлмаган. Иккинчи асосий ўзгаришга кўра, таҳрирланган хабарларнинг таҳрир вақтини кўриш мумкин бўлади.
Қолган бешта янгиланиш мессенжердаги совғаларга, учтаси ҳештегларга тааллуқли экани айтилди.
Ўтган ҳафта мессенжер фойдаланувчилари бир-бирига “совғалар” — хабарга қўшиш мумкин бўлган анимацияли тасвирларни юбориш имкониятига эга бўлганди. Совғани қабул қилган шахс уни ўз профилига қўшиши ёки совға қийматининг бир қисмини “юлдузчалар”га алмаштириши мумкин. Дуровнинг айтишича, кейинчалик буларни токенларга (NFT) айлантириш имконияти яратилади.
Платформада контент бўйича шикоят қилиш учун янги тоифалар ҳам жорий этилган (масалан, “ноқонуний товарлар”, “шахсий маълумотлар”, “муаллифлик ҳуқуқи”, “фирибгарлик ёки спам” кабилар). Шунингдек, iOS тизимида видео суҳбатлар интерфейси янгиланди.
Сентябр ойида Дуров ноқонуний контент устидан шикоят қилиш учун @SearchReport ботини ишга туширганини эълон қилганди. Telegram, шунингдек, “Яқин атрофдаги одамлар” функциясини олиб ташлаб, ўрнига “Яқин атрофдаги бизнеслар”ни қўшишга қарор қилди, унда “қонуний, текширилган компаниялар” кўрсатилади.
Павел Дуров, Telegram, Янги функция, Медиафайллар қўшиш “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин