Ўзбекистонда YouTube платформасини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

1 дақиқа ўқиш129
Ўзбекистонда YouTube платформасини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов YouTube платформаси ҳамкори, IT-маҳсулотлар ва хизматларни яратиш бўйича бозор етакчиларидан бири бўлган Канаданинг «AIR Media Tech» компанияси раҳбари Степан Михайлов билан учрашув ўтказди.

Учрашувнинг асосий мақсади YouTube платформаси имкониятлари ва креатив иқтисодиёт соҳасидаги масалаларни муҳокама қилишдан иборат эди.

Унда икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини аниқлаш, янги рақамли ечимлар яратиш ва Ўзбекистонда креатив саноатни ривожлантириш бўйича истиқболли йўналишларни белгилаш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув аввалида компания фаолияти ҳақида кенгайтирилган тақдимот ўтказилди. Унда компаниянинг глобал миқёсдаги тажрибаси ва YouTube платформасидаги креатив ва бизнес фаолиятни қандай ривожлантириш борасида муваффақиятли стратегиялар тақдим этилди.

Шунингдек, компания креатив иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ҳам катта эътибор бериб, рақамли контент яратиш ва тарқатишда янги ёндашувларни ишлаб чиқиш устида ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистондаги рақамли технологиялар ва ижодий иқтисодиётнинг салоҳиятини ошириш, шунингдек, платформанинг янги ёндашувларини ўрганиш, Ўзбекистонда YouTube каби платформаларни янада ривожлантириш учун керакли ҳуқуқий ва технологик инфратузилма яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, креатив соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш ва улар учун рақамли хизматлар яратиш масалалари кўриб чиқилди. Рақамли технологияларни соҳаларга ҳам кенг жорий қилиш Ўзбекистонда янги иш ўринлари ва инновацион лойиҳалар яратишга ёрдам бериши таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва креатив иқтисодиёт соҳасида инновацион технологияларни жорий этиш бўйича келажакдаги режалари ҳақида фикр алмашди. Келгусида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун аниқ қадамлар белгиланди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?