Коллаж: Неw York Post
АҚШ Махфий хизматлари сафига Boston Dynamics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган биринчи робот-ит қўшилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Улардан бири Флорида штатининг Палм-Бич шаҳридаги сайланган президент Дональд Трампнинг Мар-а-Лаго қароргоҳи ҳудудида патруллик қилмоқда. Тўрт оёқли патрул роботнинг номи — Spot — сўз ўйини асосида танланган. Инглиз тилида “spot” нафақат “нуқта” ёки “доғ” маъносидаги от, балки феъл сифатида “топмоқ” ёки “кузатмоқ” маъносида ҳам қўлланилади.
Электрон ит тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда олдиндан белгиланган йўналишда ҳаракатланиши ёки масофадан бошқарилувчи режимда ишлаши мумкин. Ҳар бир металл оёқда “Силаманг!” деган огоҳлантирувчи ёзув бор.
"Ким бундай итни силашни хоҳлашини тушунмайман. У умуман ёқимтой эмас”, дейди Калифорниядаги Менло хусусий коллежининг сиёсатшуноси Мелисса Мичелсон.
"Бизнинг асосий устувор вазифамиз — сайланган президентнинг хавфсизлиги", дейди АҚШнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича махфий хизмати раҳбари Энтони Гулелми.
Сўнгги бир неча ой ичида АҚШдаги сайловолди кампанияси давомида Трампнинг ҳаётига икки марта оммавий суиқасд уюштирилди. Биринчи марта июлда, Пенсильванияда сайловчилар билан учрашувда; иккинчиси сентябрда, Мар-а-Лагодаги гольф майдонида юз берди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди