АҚШнинг Amazon савдо компанияси сўнгги йилларда қатор техник янгиликлар билан кўпчиликнинг тилига тушмоқда. Компания турли ўйинлар платформалари учун ўзининг шахсий видеоўйинларини ишлаб чиқаришга қодир бўлган бошқармаларга асос солди. Яқинда компания жуда кичик кўринишдаги ассистент-дронларни яратди ва уларни патентлади. Бу дронлар овозли бўйруқларни бажаради ва ҳар қандай кишининг оғирини енгил қила олади.
Дрон инсон елкасига ўрнатиладиган махсус жойда туради. Катта ҳудуддаги автомобиль тўхташ жойига машинасини қўйиб, ишларини тамомлагач, юзлаб машиналар орасидан ўз автомобилини топа олмаётган киши ушбу ассистент-дрон ёрдамида уни саноқли сонияларда топиши мумкин. Бунинг учун у дронга “Машинани топиш”, деб овозли бўйруқ берса бўлгани.
Ушбу ассистент-дрон махсус хизмат вакиллари учун ҳам айни муддао. Унинг ёрдамида баландликдан ёнғин бўлаётган жойларни топиш, фавқулодда ҳолатларда одамларни қидириш мумкин. Полиция ходимлари эса чалғимасдан ўз хизмат бурчларини адо этишлари осонлашади. Улар хизмат вазифасини бажараётган вақтда дрон жиноятчини суратга олади, унинг ҳибсга олиниш жараёнини ҳам видеотасвирга муҳрлаш имкониятига эга.
Айтиш керакки, дрон топиши керак бўлган барча шахсий нарсаларга махсус RFID тугмача ўрнатилади. Дрон айнан шу тугмачадаги рақамли дастур орқали маълум объектни топади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Дронларни суратга тушиш, видеотасвирга олиш, уйнинг эшиги ёпилганини текшириш, трассада автомобиллар тирбанд вақтда манзилга қанча масофа қолганини аниқлаш учун ҳам ишлатиш мумкин. Ноқулайлиги эса сиз уни елкангизда олиб юришингизга тўғри келади.
Ассистент-дрон яқин келажакда расмий равишда ишлаб чиқарила бошлайди ва одамларга қулайлик яратишни бошлайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди