18:17 / 12.03.2015
6 742

Ўзбекистонда Asus Zenfone 5 смартфони 800 минг сўмдан сотила бошлади

Ўзбекистонда Asus Zenfone 5 смартфони 800 минг сўмдан сотила бошлади
Ўзбекистонда 2014 йил бошида тақдим этилган Asus Zenfone 5 смартфони сотувга чиқди, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz».

Қурилма 5 дюймли ва 1280×720 пикселли IPS-экран, Intel Atom Z2580 Cloverview процессори, 1 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+microSD), 8 мегапикселли асосий ва 2 мегапикселли олд камера, 2110 мА/с сиғимига эга аккумулятор билан жиҳозланди.

Asus Zenfone 5 Android 4.3 Jelly Bean операцион тизимида ишлайди. Смартфоннинг оғирлиги 145 граммга тенг.

Пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида Asus Zenfone 5’ни 800—850 минг сўмдан харид қилиш мумкин.

Манба: www.daryo.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Ўзбекистонда Asus Zenfone 5 смартфони 800 минг сўмдан сотила бошлади