16:57 / 13.03.2015
6 614

Twitter собиқ севишганларнинг ишқий фотосуратини уларнинг рухсатисиз чоп этишни тақиқлаб қўйди

Twitter собиқ севишганларнинг ишқий фотосуратини уларнинг рухсатисиз чоп этишни тақиқлаб қўйди

Twitter ўз саҳифаларида собиқ севишганларнинг бири томонидан иккинчи томонни шантаж қилиш ёки муносабатларнинг узилгани учун қасос олиш сифатида чоп этиладиган, revenge porn номи билан маълум бўлган интим фотосуратлар ва видеоёзувларни жойлаштиришни тақиқлаб қўйди.

Қоидаларнинг “Махфий ахборот” ва “Ҳақорат қилувчи ҳаракатга нисбатан сиёсат” бандларига ўзгартириш киритилди. Уларга қуйидаги талаб киритилди: “Интим фотосуратлар ва видеоёзувларда тасвирланган шахсларнинг рухсатисиз яратилган ва тарқатиладиган бундай фотосуратлар ва видеоёзувларни чоп этиш тақиқланади”.

Twitter’нинг янги қоидаларига амал қилмаган қоидабузарларнинг аккаунтлари тўсиб қўйилиши мумкин.

Бундан ташқари, компания янги FAQ (муҳим саволларга жавоблар) хизматини жорий қилди, унда юқоридаги масала ижтимоий тармоқда қандай ҳал қилиниши тушунтирилган ва твиттер томонидан Buzzfeed портали саволларига жавоблар берилган.

Жавоб берилишича, компания у ёки бу фотосурат ёки видеода тасвирланган шахсдан ҳақиқатан ҳам бу маълумотлар унинг рухсатисиз чоп этилгани ҳақида сўрайди, агар бу ҳолат тасдиқланса, унда қоидабузарларнинг аккаунтлари тўсиб қўйилади, таҳқирловчи маълумот жамоатчилик эътиборидан беркитилади. Шунингдек, бундай қоидабузарларга ўз аккаунтларига қайта киришлари учун тақиқланган фотосуратлар ва видеоларни ўчириб ташлаш талаби қўйилади.

BuzzFeed’нинг таъкидлашича, твиттернинг инглиз тилидаги версиясига ушбу қоидалар 11 март куни киритилган.

Февраль ойида Twitter бош директори Дик Костоло компания ўзининг ижтимоий тармоғида интернет-қоидабузарлар билан курашишда қийинчилик сезаётганини тан олганди.

“Биз тролллар билан самарали кураша олмаяпмиз ва бу ҳолат йиллар давомида давом этиб келяпти. Бу сир эмас ва бутун дунё бу ҳақда ҳар куни гапиради. Биз ўз аудиториямизнинг катта қисмини троллинг билан самарали кураша олмаётганимиз сабабли йўқотмоқдамиз”, деган эди Дик Костоло.

Маълумот учун, «тролль» атамаси ижтимоий тармоқларда, форумларда қўпол ёки ҳақоратловчи маълумотлар жойлаштирувчи, бошқа иштирокчиларни ҳақоратловчи ёки мунозарага халақит қилувчи кимсага нисбатан қўлланади.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Twitter собиқ севишганларнинг ишқий фотосуратини уларнинг рухсатисиз чоп этишни тақиқлаб қўйди