date
views 114

Intel Arc видеокарталар кўп ресурс талаб қилмоқда

Intel Arc видеокарталар кўп ресурс талаб қилмоқда
Intel компанияси Arc видеокарталарининг айрим эски авлоддаги процессорлар билан ишлашда юқори ресурс талаб қилиши ва самарадорликнинг пасайиши билан боғлиқ муаммоларни ўрганмоқда, деб 3DNews хабар берди.

Youtube-канали Hardware Unboxed илк бор мазкур муаммони кўтариб чиқди. Унинг сўзларига кўра, Intel Arc видеокарталари, хусусан Intel B580, қуйидаги процессорлар билан ишлатилганда сезиларли даражада самарасизликка учрайди:

- Ryzen 5 2600
- Ryzen 5 5600
- Intel Core i5-9600K

Шу конфигурацияларда Arc видеокартаси Ryzen 7 9800X3D каби замонавий ва кучли процессорлар билан таққослаганда анча паст натижа кўрсатмоқда.

Intel расман муаммони тан олди ва қуйидагича изоҳ берди:

«Баъзи ўйинларда эски процессорлар билан ишлашда видеокартанинг самарадорлигига таъсир қилаётган ҳолатлар тўғрисидаги хабарлардан хабардормиз. Платформалар текшируви доирасини кенгайтирдик ва оптималлашни давом эттирмоқдамиз».

Шу билан бирга, мутахассислар таъкидлашича, бу муаммолар Resizable BAR функциясидан келиб чиқмаган. Arc видеокарталари мазкур функцияга жуда боғлиқ, бу эса уларни NVIDIA ва AMD видеокарталарига нисбатан платформага кўпроқ қарам қилиб қўяди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Intel Arc видеокарталар кўп ресурс талаб қилмоқда