
NVIDIA ўзининг энг кучли профессионал видеокартаси — RTX PRO 6000’ни расман тақдим этди, деб Pepelac News хабар берди. Ушбу қурилма Blackwell архитектураси асосида яратилган бўлиб, 96 ГБ GDDR7 хотирага эга. Бу видеокарта сунъий интеллект ҳисоб-китоблари, рендеринг ва илмий симуляциялар каби оғир вазифалар учун мўлжалланган.
У Британияда 7 660 фунт стерлинг, Европа мамлакатларида 8 982 евро, Канадада эса 10 000 доллардан юқори нархда сотилмоқда (тақрибан 140 миллион сўмдан юқори).
Ушбу видеокарта 24 064 та CUDA-ядрога эга бўлиб, у Multi-Instance GPU технологиясини қўллаб-қувватлайди. Бу эса бир нечта мустақил ҳисоб-китоб муҳитларини яратиш имконини беради. RTX PRO 6000’нинг хотира ҳажми одатий ўйин видеокарталаридан уч баробар катта.
Ўйин учун мўлжалланмаганига қарамай, RTX PRO 6000 видеокартаси RTX 5090 даражасида ўйинларда ҳам яхши натижа кўрсатмоқда. Лекин унинг асосий мақсади — AI ва юкламаси катта ҳисоблаш жараёнлари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар