date
views 46

22 йиллик тарих тугади: Skype расман ёпилди, Microsoft Teams уни алмаштиради

22 йиллик тарих тугади: Skype расман ёпилди, Microsoft Teams уни алмаштиради
22 йил давомида бутун дунё бўйлаб одамларни яқинлаштирган Skype расман ўз фаолиятини тўхтатди. 5 май куни Microsoft компанияси таниш ва севимли мессенжер — Skype'нинг барча версияларини ёпганини маълум қилди. Бу ҳақда NDTV World ахборот агентлиги хабар берди.

Узоқ йиллар видеоқўнғироқ ва онлайн мулоқотнинг энг машҳур платформаларидан бири бўлиб келган Skype ўрнини энди Microsoft Teams эгаллайди. Microsoft февраль ойидаёқ Skype фаолиятини тўхтатишини эълон қилган ва фойдаланувчиларни Microsoft Teams'га ўтишга чақирган эди.

Хизмат барча учун ёпилди

Skype'нинг ёпилиши нафақат бепул, балки пуллик ҳисоблар учун ҳам амал қилади. Skype for Business фойдаланувчилари эса ҳеч қандай қўлдаги ҳаракатсиз, автоматик равишда Microsoft Teams'га ўтказилади.

Шу билан, Microsoft Skype'ни тўлиқ Teams экосистемасига бириктиришни режалаштирган.

Менинг Skype аккаунтим нима бўлади?

Фойдаланувчилар ўз Skype маълумотлари билан Microsoft Teams'да рўйхатдан ўтишлари мумкин — чатлар, контактлар ва бошқа маълумотлар автоматик тикланади.

Агар фойдаланувчи Teams'дан фойдаланишни хоҳламаса, Skype маълумотларини экспорт қилиб олиши ёки ўчириши мумкин. Бундай имконият 2026 йил январь ойигача қолдирилади. Шу муддатдан кейин маълумотлар автоматик равишда ўчирилади.

Skype маълумотларини қандай сақлаш мумкин?

- Microsoft аккаунт орқали Skype маълумотларини экспорт қилиш саҳифасига киринг;
- Чатлар, файллар ёки ҳар иккаласини танланг;
- Сўровни юборинг ва экспорт учун керакли маълумотларни белгиланг;
- Якунлангач, “Юклаб олиш” тугмасини босинг.

Skype'нинг ёпилишига нималар сабаб бўлди?

Skype узоқ вақт мобил, десктоп ва консол платформаларига интеграция қилинган ҳолда фаол ишлаган. Лекин интерфейснинг тез-тез ўзгариши, турли янгиланишлар ва рақобатчиларнинг ривожланиши платформага таъсир ўтказди.

Айниқса, пандемия пайтида Zoom, Webex, Discord ва Slack каби платформалар катта оммалашувга эришди. Skype эса 2025 йилда ойлик фаол фойдаланувчиларининг 23 миллионини йўқотди.

Skype тарихга айланди. Унга ўрнини Microsoft Teams эгаллади. Бир пайтлар 1 миллиард фойдаланувчини ўз атрофига жамлаган сервис энди янги босқичга ўтаётган Microsoft экотизимининг бир қисми сифатида таърифланмоқда.

Фойдаланувчилар учун эса бу — мулоқот шаклини ва платформасини янгилаш учун янги босқич, янги одат ва имкониятларни англатади. Сиз Teams'га ўтишга тайёрмисиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 22 йиллик тарих тугади: Skype расман ёпилди, Microsoft Teams уни алмаштиради