
Google компанияси WWDC 2025 тадбири якунланиши биланоқ ўзининг янги рекламасини эълон қилди ва унда рақиби Apple’га очиқча “туртки” берди. "Best Phones Forever" деб номланган юмористик видеороликда Google Pixel 9 Pro смартфони iPhone’ни янги функциялари билан табриклаб, бир пайтнинг ўзида унга бу функциялар Pixel’да аллақачон борлигини эслатади.
Хусусан, iPhone'да илк бор пайдо бўлган iOS 26'нинг қуйидаги функциялари танқид нишонида турди:
- Live Translate — матн ва суҳбатларни реал вақтда таржима қилиш;
- Hold Assist — автоматика ёрдамида қўнғироқларни ушлаб туриш;
- Call Screening — спам қўнғироқларга қарши АИ орқали ҳимоя.
Google томонидан таъкидланишича, ушбу имкониятлар Pixel сериясида бир неча йилдан бери мавжуд ва амалиётда ўзини оқлаган.
Бу реклама нафақат рақобат руҳини, балки технологиялар борасидаги фарқни кўрсатиш мақсадида тайёрланган. Google, ҳар доимгидек, ўзини инновациялар етакчиси сифатида намоён этади ва бу видеода ҳам iPhone’ни “эргашувчи” қилиб тасвирлайди.
Технология ишқибозлари ва икки компания ишқибозлари ўртасида муҳокамалар яна авж олади, чунки Google бу каби юмористик, аммо аниқ таъна билан тўлдирилган контент орқали ўз маҳсулотини кенг оммага яна бир бор тақдим этмоқда. Pixel 9 Pro нафақат функционал, балки рақобатбардош имиж билан ҳам бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлашни мақсад қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар