date

Телеграм бош директори 100 дан ортиқ фарзандларига бойлигини васият қилмоқчи

Телеграм бош директори 100 дан ортиқ фарзандларига бойлигини васият қилмоқчи
Телеграм мессенжер иловаси асосчиси Павел Дуров ўзининг 13.9 миллиард долларлик (10.3 миллиард фунт стерлинг) бойлигини ота бўлган 100 дан ортиқ фарзандларига мерос қилиб қолдиришини айтди.

"Улар менинг фарзандларим ва уларнинг ҳаммаси тенг ҳуқуқларга эга бўлади! Мен ўлгач, улар ўзаро тортишиб кетишларини истамайман," деди Дуров Франциянинг Ле Поинт сиёсий журналига берган интервюсида.

Дуров ўзи расмий равишда учта турли аёлларидан олти фарзанднинг отаси эканини айтди. Унинг айтишича, 15 йил аввал дўстига ёрдам бериш учун уруғини топширган клиника, унга ҳозиргача 12 мамлакатда ЭCО йўли билан юздан ортиқ бола дунёга келганини билдирган.

Шунингдек, у Францияда ўзига қўйилган жиддий жиноий айбловларга алоқадорлигини инкор этди.

Францияда ўзини сургунда деб ҳисоблайдиган Россиялик технология миллиардери Дуров фарзандлари 30 йил давомида меросга қўл етказа олмаслигини айтди.

"Мен уларнинг оддий одамлар каби яшашини, ўз йўлини ўзи топишини, ўзига ишона олишини, ижод қилишни ўрганишини хоҳлайман – банк ҳисоб рақамига боғлиқ бўлиб яшашмасин," деди у.
40 ёшли Дуров васият ёзишига ишининг хавфли экани сабаб бўлганини айтди:
"Эркинликларни ҳимоя қилиш - кўплаб душманларни орттиради, ҳатто қудратли давлатларда ҳам."

Телеграм ва Дуровга қўйилган айбловлар

Шахсийлик ва шифрланган ёзишмалар билан машҳур Телеграм иловаси 1 миллиарддан ортиқ ойлик фаол фойдаланувчига эга.

Аммо Дуров Францияда жиноятга алоқадорликда айбланмоқда.У илова орқали содир бўлаётган жиноятларга қарши етарли даражада модерация қилмаганликда гумон қилиниб, ўтган йили ҳибсга олинган эди.

У гиёҳванд моддалар савдоси, болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материаллари ва фирибгарлик ҳолатларида ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилмаганлик айбловларини рад этган. Телеграм ҳам илгари етарли модерация қилинмаганлиги ҳақидаги даъволарни инкор этган.

Ле Поинт журналига берган интервюсида у айбловларни "бутунлай бемаъни" деб атаган:

"Жиноятчилар бизнинг мессенжеримиздан фойдаланаётган бўлса, бу бизни жиноятчи қилмайди", деди Дуров.

Телеграм ва Дуров ҳақида қўшимча

Дуров ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яшайди.

У Франция ва БАА фуқаролигига эга.

У 2014-йилда Россиянинг VKontakte ижтимоий тармоғидаги лавозимидан Кремлга норозилик билдирганидан сўнг бўшатилганини эълон қилган.

Шундан сўнг, у 2013-йилда Телеграмъни яратган, ва илова ҳозиргача Россияда ҳам машҳур.

Телеграмъдаги катта гуруҳлар (200 минггача фойдаланувчи) баъзилар томонидан сохта маълумот, экстремистик, нео-нацист, педофилик ёки террорга оид контентлар тарқатиш учун қулай восита сифатида танқид қилинади.

Телеграмнинг позицияси

Дуров Телеграм болаларга зўравонликка қарши фаол курашаётганини айтди:
“2018 йилдан бери Телеграм болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун: контентга бармоқ изи қўйиш, алоҳида модерация жамоалари, нодавлат ташкилотлар линиялари, ҳар кунлик ҳисоботлар киритган барчаси исботланадиган ҳолатлар.”

Телеграм вакили:
"Бизнинг иловамиз зарарли контентни тарқатишда самарали эмас, чунки бизда бошқа платформалардаги каби сензацион контентни тарғиб қилувчи алгоритмлар йўқ."
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Телеграм бош директори 100 дан ортиқ фарзандларига бойлигини васият қилмоқчи