Telegram асосчиси Павел Дуров халқаро қидирувга берилди

Telegram асосчиси Павел Дуров халқаро қидирувга берилди

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровга нисбатан Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан жиноий иш қўзғатилиб, у халқаро қидирувга эълон қилинди. РИА Новости ва бошқа манбаларнинг хабар беришича, тадбиркор терроризмга кўмаклашишда айбланмоқда ва бу қарор глобал IT-ҳамжамият ҳамда мессенжер фойдаланувчилари ўртасида жиддий хавотирларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

ФХХ маълумотларига кўра, Павел Дуровга Россия Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисмига асосан расмий айблов эълон қилинган. Ушбу модда террорчилик фаолиятига кўмаклашиш жиноятларини қамраб олади ва тергов органлари даражасида кескин чоралар кўрилишига асос бўлган.

Идора даъволари ва хавфсизлик масалалари

Россия махсус хизматининг таъкидлашича, Telegram маъмурияти мамлакат ҳудудида дверсион-террорчилик ҳаракатларини тайёрлашда ишлатилган ҳамда киберфирибгарликни ташкил этган каналлар, чатлар ва ботларни ўчириш талабларини бажармаган. Идора вакиллари мазкур ҳолатлар инсонлар қурбон бўлишига ва кўп миллиардлик моддий зарар етказилишига сабаб бўлганини даъво қилмоқда.

Ҳозирги кунда дунёдаги энг йирик ва оммабоп платформалардан бири бўлган Telegram 2013-йилда Павел Дуров томонидан яратилган эди. Бугунги кунда мессенжернинг ойлик фаол аудиторияси бир миллиарддан ошиб кетган бўлиб, у миллионлаб инсонлар учун асосий мулоқот ва ахборот манбайи ҳисобланади.

Мессенжер ва унинг раҳбарининг муносабати

Мазкур халқаро қидирув ва жиноий иш эълон қилинган вақтда Павел Дуров ҳамда Telegram платформасининг расмий вакиллари Россия ҳокимиятининг бу қарорига нисбатан оммавий изоҳ беришмагани маълум қилинди. Вазия атрофдаги ахборот майдони кескинлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Telegram илгари ҳам турли давлатларнинг хавфсизлик ва маълумотларни тақдим этиш борасидаги талаблари юзасидан йирик можароларга дуч келган эди. Бироқ жорий айбловлар ва халқаро қидирувга бериш жараёни платформанинг келгуси фаолияти ҳамда унинг глобал миқёсдаги ҳуқуқий мақомига қандай таъсир кўрсатиши мутахассислар томонидан диққат билан кузатиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар