
Rutube платформаси Африка бозорига чиқишга тайёрланмоқда, деб Rozetked хабар берди. Газпром-Медиа Холдингига қарашли ушбу видеохостинг платформа Саҳел минтақасидаги мамлакатлар — Сенегал, Мали, Буркина-Фасо, Нигер, Чад, Судан ва Эритрея билан ҳамкорлик масаласида музокаралар олиб бормоқда.
Платформанинг биринчи босқичида француз тилида сўзлашувчи аудитория учун интерфейс ва рус тилидаги контент таржимаси мўлжалланган. Шунингдек, маҳаллий фойдаланувчилар учун рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Маданий ҳамкорлик доирасида Мали билан ҳамкорликда Горкий студиясининг 14 та совет фильми француз тилига таржима қилинган.
Rutube шунингдек Осиёдаги фаолиятини ҳам кенгайтирмоқда. Индонезияда маҳаллий тилдаги видеолар юкланганидан сўнг, аудитория ўн баробарга ошган. 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида энг кўп томошабинлар Қозоғистон (119 млн), Беларусь (101 млн) ва Германия (51 млн)дан бўлган.
Компания вакили Сергей Косинский халқаро ҳамкорликни платформанинг глобал ривожланиш калити деб атади. Африкадан ташқари, Rutube бошқа дўстона давлатлар билан ҳам ҳамкорликни кўриб чиқмоқда. Платформа блогерлар учун контентни тезроқ модерация қилишга ёрдам берувчи сунъий интеллект ёрдамчисини яратишни ҳам режалаштирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар