21:46 / 29.03.2015
5 340

БАА операторлари WhatsApp овозли қўнғироқларини тўсиб қўйишди

БАА операторлари WhatsApp овозли қўнғироқларини тўсиб қўйишди
Бироз аввал WhatsApp месcенжери Android операцион тизимида ишловчи қурилмалар учун овозли қўнғироқлар хизматини киритган эди. Бу функцияга эга бўлиши учун мессенжерни янги 2.11.531 версиясигача янгилаш талаб қилинади.

Бироқ WhatsApp’нинг бутун дунёдаги фойдаланувчилари бу янги функциядан хурсанд бўлаётган бир пайтда БАА телекоммуникация операторлари бу борада салбий фикр билдирмоқда. WhatsApp’нинг янада тамкомиллашган коммуникацион платформани яратишдаги ҳаракатлари БААда ортиқчалик қилмоқда.

Хусусан, БААнинг иккита йирик алоқа оператори – Etisalat ва Du компаниялари амирлик мижозлари учун WhatsApp’нинг овозли қўнғироқлар хизматини тўсиб қўйди. WhatsApp’нинг баъзи фойдаланувчилари Wi-Fi орқали бу функцияни ишлатишга муваффақ бўлишган. Бироқ бу имконият ҳам бир неча кун ичида йўққа чиқарилиши мумкин.

Манба: www.kun.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » БАА операторлари WhatsApp овозли қўнғироқларини тўсиб қўйишди