date

Сунъий интеллект ўйин саноатини эгаллаяптими?

Сунъий интеллект ўйин саноатини эгаллаяптими?

Google Cloud ўтказган янги сўровда аниқланишича, видеоўйин ишлаб чиқувчиларнинг қарийб 90 фоизи иш жараёнини енгиллаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқда. Сўров АҚШ, Жанубий Корея, Норвегия, Финляндия ва Швециядаги 615 нафар мутахассис ўртасида ўтказилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, ишлаб чиқувчиларнинг кўпи сунъий интеллект ёрдамида такрорий ва оғир вазифаларни автоматлаштириб, ижодий ишларига кўпроқ вақт ажрата олмоқда. Масалан, матн, овоз, код ва видео каби контентларни қайта ишлаш ва оптималлаштириш АИ ёрдамида тезроқ амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда ўйин саноати ишлаб чиқариш харажатлари ва лойиҳалар муддати чўзилиб кетиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Шу сабабли кўплаб компаниялар АИ технологияларига мурожаат қилиб, харажатларни камайтиришга ва жараёнларни тезлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Бироқ сунъий интеллектдан фойдаланиш масаласи ҳамон баҳсли. Иш ўринларининг қисқариши, муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ муаммолар ва ишлаб чиқувчиларга пастроқ ҳақ тўланиши каби хавотирлар мавжуд.

Шунга қарамай, ишлаб чиқувчиларнинг 94 фоизи АИ келажакда ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришига ишонмоқда. Лекин айрим мутахассислар бу технологияга қилинган сармоянинг самарадорлигини аниқ ўлчаш қийинлигини айтмоқда. Шунингдек, АИ яратган контентга ким эгалик қилиши масаласи ҳамон очиқ қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Сунъий интеллект ўйин саноатини эгаллаяптими?