Машҳур блогерлар YouTube видеоларида сунъий интеллект орқали автоматик ўзгаришлар пайдо бўлаётганини айтмоқда. Баъзи видеоларда юз қиёфаси ва кийимларда кутилмаган эффектлар кўринди.
Мусиқачи Рик Беато видеосида юзида бўянишга ўхшаш эффект пайдо бўлганини билдирди. Блогер Рҳетт Шулл эса тери силлиқлаш ва кийим рангларининг ўзгаришини қайд этди.
YouTube вакили Рене Ритчие бу жараён тажриба сифатида ўтказилаётганини тасдиқлади. Унга кўра, мақсад қисқа видеоларда тасвир сифатини яхшилашдир.
Бироқ, мутахассислар бундай ўзгаришлар фойдаланувчилар ишончини пасайтириши мумкинлигини айтмоқда. Видео муаллифлари назоратни йўқотса, бу платформа обрўсига зарар етказиши мумкин.
Экспертлар назарида, сунъий интеллект ёрдамида контентни қайта ишлаш тобора кенгаймоқда. Аммо бу ҳақиқийлик ва ўзгартирилган тасвир ўртасидаги фарқни йўқотиб, катта баҳсларга сабаб бўлиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар