Американинг Apple корпорацияси Ҳиндистон ҳудудида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун рухсат олишга уринмоқда, деб ёзган Kun.uz нашри.
У Ҳиндистон ҳукуматидаги манбаларига асосланган ҳолда шу ҳақда маълум қилмоқда. Унга кўра, корпорация раҳбарияти ўтган ойда шундай таклифни юборган. Apple ўз маҳсулотлари савдосини сезиларли ошириш ва шу билан Жануби-Шарқий Осиёдаги бозорини кенгайтиришни хоҳламоқда. Нашрнинг ёзишича, бугунги кунда компаниянинг Ҳиндистон смартфонлар бозоридаги улуши 5 фоиздан ошмайди.
"Apple Ҳиндистонда Хитойда эришилган муваффақиятидан ўзиб кетмоқчи", - дея манбаси сўзларидан иқтибос келтиради газета.
1976 йилда асос солинган Apple компанияси iPhone смартфонлари, iPad планшет компьютерлари, iPod мусиқа плеерлари, MacBook ноутбуклари, iMac стол компьютерларини ҳамда бошқа юқори технология маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Корпорация дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади, унинг бозор капиталлашуви октябрь ойи охирига кўра, 620 млрд АҚШ долларидан ошиб кетган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади