date

Самарқандда 2026 йилдан электросамокатлар ишлаб чиқарилади

Самарқандда 2026 йилдан электросамокатлар ишлаб чиқарилади

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида Хитойнинг Yaxing Guoji Maoyi компанияси 28 миллион долларлик лойиҳа доирасида бир неча маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, деб uz24.uz хабар берди.

Лойиҳага кўра, корхонада алкоголсиз ичимликлар, кир ювиш кукуни, 2–4 ғилдиракли электросамокатлар ва қуёш панелли кўча чироқлари ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотлар Самарқандда илк бор маҳаллийлаштирилади.

Инвесторлар “Ургут” эркин иқтисодий зонаси филиали жойлашган Даҳбед маҳалласидаги заводга автойўл қуриш зарурлигини таъкидлаб, вилоят ҳокимидан инфратузилма масаласида ёрдам сўрашган.

Лойиҳа 2026 йил феврал ойида ишга туширилиши ва 40 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Самарқандда 2026 йилдан электросамокатлар ишлаб чиқарилади