Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси iPhone 17 моделларини мамлакатга олиб кириш тартиби ҳақида маълумот берди, деб хабар қилди Божхона қўмитаси. Янги қурилмаларни олиб ўтишда жисмоний шахслар учун белгиланган қоидалар мавжуд.
Қоидага кўра, жисмоний шахслар шахсий эҳтиёжи учун телефонни муайян қийматгача бож тўламасдан олиб ўтиши мумкин. Агар телефон самолётда олиб келинса, $1000 гача; поезд ёки кема орқали — $500 гача; автомобилда ёки пиёда — $300 гача божсиз бўлади.
Масалан, агар сиз iPhone 17 Pro Max ($1199) ни самолётда олиб кирсангиз, $1000 қисми божсиз ҳисобланади, қолган $199 учун эса 30 фоиз, яъни тахминан $60 тўлов амалга оширилиши керак бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар