20:54 / 18.04.2015
5 207

Apple компанияси ходимларининг эсда қоларли таассуротлари

Apple компанияси ходимларининг эсда қоларли таассуротлари

Йирик компанияларда ишлашни кўпчилик орзу қилса керак. Биз у ердаги муҳит, ишлаш жараёни, ходимлар ва уларнинг қай даражада профессионал эканлигини билгимиз, иложи бўлса мана шундай компанияларга ишга жойлашгимиз келади, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Шунинг учун мазкур мақолада Apple компаниясида ҳукм сурган муҳитни ўрганишга қарор қилдик. Мазкур саволга Apple компаниясининг кўплаб собиқ ишчилари бефарқлик билдирмадилар. Балки улардан баъзиларида феномен муваффақият яширингандир?

1. Оддий касб эгалари билан биргаликда ишлашга тўғри келган

Компаниянинг собиқ ходими Родриго Эстрадонинг айтишича, офисда муҳандислар ва таржимонлар билан бир қаторда ҳужжатли фильм режиссёрлари, спорт сураткаши, фольклор мусиқачи, ҳамшира, сценарий ёзувчи, собиқ уй бекалари, либослар мутахассиси ва ҳаттоки Пинк Флойд гуруҳи қатнашчилари ҳам ишлашган. Уларнинг барчаси турли мамлакатлардан эди. “Мен ҳеч қачон бундай ғаройиб жойда ишламаганман”, – дея тан олади Родриго.

2. Комапания кафесидаги ягона бепул егулик – олма

Ҳа, етарли даражада рамзий бўлган ҳазил

3. Компаниядаги муҳит нормал

Appleнинг драйверларни ҳам ёзиш билан машғул бўлган техник кўмак ходими мажбурий тестлар, кодни текшириш, турли мажлис ва йиғилишларнинг мавжуд эмаслигини таъкидлаган.

4. Компаниядаги амалиётчилар илк иш кунида Appleнинг футболкасини кийиб оладилар

“Агар Apple логотипи туширилган футболка кийиб олган кўп сонли инсонларга кўзингиз тушса, бу янги амалиётчиларни қабул қилиш кунини англатади. Улардан барчаси компанияда ишлашга қолмайди, аммо уларни кўриб қалбингиз қувончга тўлади”, – дейди ходимлардан бири ўз таассуротлари билан ўртоқлашатиб.

5. Компанияда статистикага катта эътибор қаратилади

Кўпинча офисларда даромад, ҳаражат, қабул қилинган қўнғироқлар ва бошқа маълумотларни ҳисоблаш учун қўйилган оппоқ доскаларни учратиш мумкин. Ушбу статистикага оид маълумотлар доимий равишда янгиланади.

6. Сирли лойиҳаларга бириктирилган ходимлар маълумотни тарқатишга қўйилган чеклов билан фахрланадилар.

Эски психологик трюк маълумотларга қараганда ажойиб натижалар бермоқда. Сирдан воқиф этиш янги ходимда берилган ишончни оқлаш учун бор кучини ишлатишга иштиёқ уйғотади.

7. Янги ходимлар мавжуд бўлмаган лойиҳалар устида иш олиб бориш таклифи асосида синалади

Янги ходимлар ўйлаб топилган, мавжуд бўлмаган лойиҳалар устида иш олиб бориш орқали синалади. Натижада ишчи “бекорга” ишлаганини англайди. Шундай қилиб раҳбарият унинг бир қанча профессионаллик сифатлари ҳақида маълумотга эга бўлади.

8. Appleдаги суҳбат. Таърифланганича қўрқинчли эмас

Иш топишга кўп вақт сарфлаган мазкур корпорациянинг аноним ходим Amazon, Yahoo ва Akamaiдаги суҳбатдан кейин Appleдагисини солиштириб жуда қувонган. Муносиб номзод вакансияга эга бўлиши мумкин. Аммо ишга киргандан сўнг, у ерда қолиш учун ҳам ҳаракат қилиши керак.

9. Меҳнаткашлар қадрланади

Сўровда иштирок этганларнинг барчаси компанияда ишлаш қийин эканлини таъкидлашган. Нормаллаштирилмаган график – Apple учун табиий ҳол. Иш ҳар доим жуда кўп. Кўпинча суткалаб, ҳатто дам олиш кунлари ва тушлик пайтида ҳам ишлашга тўғри келади. Бу корпорациянинг ҳар бир аъзоси, мансаби ва хизматидан ташқари барча учун мажбурий бўлган хусусиятдир.

10. Кечки овқат сифатида компанияда пицца, бургер ва ҳатто пиво истеъмол қилинади

“Агар шундай ҳолат юз берса, суюниш керак эмас. Бу суткалаб ишлаш керак эканлигини билдиради”, – дейди мазкур ҳолатга гувоҳ бўлган ходим.

Ана кўрдингизми, ҳар ернинг ўз қонун-қоидаси мавжуд. Компаниялар муваффаққиятга эришишида ҳар бир ходимнинг ўзига яраша хиссаси бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple компанияси ходимларининг эсда қоларли таассуротлари