13:41 / 17.02.2017
6 526

Цукерберг глобаллашув жараёнларига кўмаклашишга ваъда берди

Цукерберг глобаллашув жараёнларига кўмаклашишга ваъда берди

Facebook компанияси раҳбари Марк Цукерберг глобаллашув жараёнлари дунёда янада фаолроқ кечишига эришмоқчи. Бу ҳақда тадбиркорнинг расмий саҳифасига жойланган баёнотда айтилади, деб ёзади «Дарё» нашри.

«Айни пайтда инсоният шаҳарлар ва давлатлар даражасида, шунингдек, дунё ҳамжамияти сифатида ҳам бирлашиши прогресс учун зарур», — деди Цукерберг. У Facebook одамлар жипслашиб, дунё ҳамжамиятини шакллантириши тарафдори эканлигини таъкидлади. Унинг фикрича, бу, хусусан, террорчилик билан янада самаралироқ тарзда курашиш, сайёрада иқлим ўзгаришига қарши ҳаракат қилиш, шунингдек, эпидемиялар олдини олиш имконини беради.

«Сўнгги ўн йилликда Facebook қариндошлар ва дўстлар ўртасида алоқа ўрнатишга эътиборини қаратди», — деди компания раҳбари. У Facebook’нинг кейинги мақсади дунёдаги интеграция жараёнларини кучайтиришга имкон берувчи «ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш» бўлишини қўшимча қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Цукерберг глобаллашув жараёнларига кўмаклашишга ваъда берди