
Дубай аҳолисини ва сайёҳларни бепул Wi-Fi тармоғи билан таъминлайдиган минтақадаги дастлабки шаҳар бўлади. Бу ҳақда novosti.ae сайтига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Жамоат ерларида аллақачон Интернетга кириш нуқталарини бунёд этиш ишлари бошланган. Йил охирига қадар Дубайда бепул Wi-Fi тармоғига уланиш имкониятини берадиган 300га яқин алоқа нуқтаси яратилади.
Тезликни оширишни истаган фойдаланувчилар 20-50 дирҳам тўлаб, тезлиги анча катта бўлган премиум тарифидан фойдаланиши мумкин бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар