date

Хитой Meta корпорациясининг 2 миллиард долларлик шартномасини тақиқлади

Хитой Meta корпорациясининг 2 миллиард долларлик шартномасини тақиқлади

Хитой тараққиёт ва ислоҳотлар миллий комиссияси Meta корпорацияси томонидан Манус сунъий интеллект стартапининг сотиб олинишига тўсқинлик қилди. Қиймати 2 миллиард долларга баҳоланган ушбу келишувни бекор қилиш бўйича ҳар икки томонга расмий талаб юборилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Регулятор ўз қарорини технологиялар экспорти устидан назорат ўрнатиш зарурати билан изоҳлади.

Манус стартапи ҳозирда Сингапурда рўйхатдан ўтган бўлса-да, у дастлаб Хитойда ташкил этилган ва ривожланган. Мамлакат қонунчилигига кўра, хитойлик асосчиларга эга компаниялар томонидан яратилган технологияларнинг хорижга сотилиши Пекин розилигини талаб қилади.

Аввалроқ шунга ўхшаш механизм TikTok тармоғига нисбатан ҳам қўлланилган эди.

Meta вакиллари келишув амалдаги қонунларга тўлиқ мос келишини ва вазият мулоқот орқали ҳал этилишига умид қилишини билдирди. Бироқ март ойида Манус асосчиларининг Хитойдан чиқиб кетишига чеклов қўйилгани маълум бўлди.

Ҳозирда стартапнинг Meta инфратузилмасига интеграция қилингани сабабли, келишувнинг бекор қилиниши техник жиҳатдан мураккаб жараён ҳисобланади.

Манус лойиҳаси фойдаланувчининг доимий сўровларисиз кўп босқичли вазифаларни мустақил бажара оладиган автоном агент сифатида танилган. Ушбу тақиқ АҚШ ва Хитой ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги рақобат кучайган бир пайтда юз берди.

Ўтган ҳафтада Оқ уй хорижий ишланмаларга қарши туриш учун маҳаллий компаниялар билан ҳамкорликни кучайтиришини эълон қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Хитой Meta корпорациясининг 2 миллиард долларлик шартномасини тақиқлади