Москвада 5-9 май кунлари мобил интернет ва SMS ишлаши чекланади

1 дақиқа ўқиш223
Москвада 5-9 май кунлари мобил интернет ва SMS ишлаши чекланади

Йирик мобил алоқа операторлари Москва аҳолисини 5-9 май кунлари мобил интернет ва SMS юборишда вақтинчалик чекловлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Хабарномалар 4 майдан бошлаб тарқатила бошланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу чоралар байрам тадбирлари давомида хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўрилмоқда. Операторлар чекловлар вақтинчалик эканлигини таъкидлаб, фуқароларга Wi-Fi ва VoLTE каби муқобил алоқа усулларидан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

Москвада 5-9 май кунлари мобил интернет ва SMS ишлаши чекланади

Россия президенти Владимир Путин аввалроқ йирик шаҳарлардаги интернет чекловлари хавфсизлик таҳдидларининг олдини олиш билан боғлиқлигини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, аҳолини олдиндан хабардор қилиш махсус хизматлар ишига халақит бериши мумкин.

Шу билан бирга, фуқароларга бундай чекловларнинг натижалари ҳақида маълумот бериш зарурлиги ҳам қайд этилган. Ҳозирча алоқа хизматларидаги узилишлар фақат белгиланган байрам кунларида кузатилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?