Mail.ru Cloud iCloud-дан файлларни чексиз кўчириш имконини беради

VK компанияси ўзининг «Mail.ru Cloud» булутли хизмати учун янги функцияни тақдим этди. Эндиликда фойдаланувчилар iCloud'даги барча фотосурат ва видеоларни ўз булутли хотирасига ҳеч қандай чекловларсиз ва қўшимча жой сарфламасдан кўчириб ўтказишлари мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу янги имкониятдан фойдаланиш учун фойдаланувчилар смартфонларига «Mail.ru Cloud» иловасини ўрнатишлари ва созламалар бўлимида «Автоюклаш» функциясини ёқишлари кифоя. Шундан сўнг, галереядаги барча файллар автоматик тарзда синхронизация қилинади.
Функция фаоллаштирилгач, у фонда ишлайди ва барча янги медиа файлларни белгиланган папкага автоматик тарзда юклаб боради. Бу жараён фойдаланувчиларни файлларни қўлда саралаш ва кўчириш каби зерикарли ишлардан халос этади.
«Mail.ru Cloud» маҳсулот йўналиши раҳбари Виктор Петришчевнинг таъкидлашича, хотиралар ва қадрли лаҳзаларни сақлаб қолиш ҳар бир фойдаланувчи учун муҳим аҳамиятга эга. Янги янгиланиш эса рақамли албомлардаги тартибни сақлаш ва файлларга исталган қурилмадан тезкор кириш имконини беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!