Google қидирув тизимига Reddit ва форумлардаги експерт маслаҳатларини қўшмоқда

1 дақиқа ўқиш131
Google қидирув тизимига Reddit ва форумлардаги експерт маслаҳатларини қўшмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Google компанияси ўзининг сунъий интеллект асосидаги қидирув тажрибасини янгилаб, тизимга Reddit каби форумлар ва ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан олинган жавобларни қўшмоқда.
  • Шунингдек, янги функсия доирасида маълумот манбаларига оид қўшимча контекст, жумладан, муаллиф ёки ҳамжамият номи ҳам кўрсатиб борилади.

Google ўзининг сунъий интеллект (AI) асосидаги қидирув тажрибасини янгиламоқда. Ендиликда тизим фойдаланувчиларга нафақат расмий манбалар, балки Reddit каби форумлар ва ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан олинган жавобларни ҳам тақдим етади. Шунингдек, фойдаланувчилар обуна бўлган янгиликлар манбалари ҳам қидирув натижаларида алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бу ҳақда Течкрунч.ком хабар беради.

Google аввалроқ қидирув тизимига "AI Овервиев" функсиясини жорий етган еди, бироқ бу янгилик фойдаланувчилар томонидан турлича қабул қилинди. Тизим баъзида киноя ёки нотўғри маълумотларни ажрата олмай, кулгили ва хавфли тавсияларни бериб қўйган ҳолатлар кузатилди. Гарчи сунъий интеллект анча такомиллашган бўлса-да, LLM технологиялари учун хос бўлган "галлюцинациялар" ёки нотўғри фактларни тақдим етиш хавфи ҳали ҳам сақланиб қолмоқда.

Нев Ёрк Тимес таҳлилига кўра, AI томонидан берилган жавобларнинг 90 фоизи тўғри. Бироқ Google кунига триллионлаб сўровларни қайта ишлашини ҳисобга олсак, қолган 10 фоизлик хатолик кўлами жуда катта бўлиши мумкин. Айнан шу сабабли компания фойдаланувчиларнинг ўзаро фикр алмашинувига таяниб, қидирув натижаларини бойитишга қарор қилди. Кўпчилик фойдаланувчилар қидирув сўровларига атайлаб "Reddit" сўзини қўшиб ёзиши ҳам айнан жонли тажрибага бўлган еҳтиёждан далолат беради.

Янги функсия доирасида Google маълумот манбаларига оид қўшимча контекстни, жумладан, муаллиф номи ёки ҳамжамият номини ҳам кўрсатиб боради. Бу фойдаланувчиларга маълумотнинг ишончлилигини баҳолашга ёрдам бериши керак. Шунга қарамай, мутахассислар AI томонидан келтирилган иқтибосларни ҳар доим қайта текширишни тавсия етишмоқда, чунки ChatGPT ёки Claude каби тизимлар ҳам баъзида нотўғри манбаларга ҳавола бериши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?