date

Жанубий Кореяда робот буддист роҳиб сифатида тан олинди

Жанубий Кореяда робот буддист роҳиб сифатида тан олинди

Фото: Yandex

Жанубий Кореяда технология ва диний анъаналар уйғунлашган ноодатий воқеа юз берди. Махсус маросим орқали робот буддистлар жамоасига қабул қилиниб, унга “Габи” номи берилди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги маълум қилди.

Маросим Жоге Ордер буддист орденида ташкил этилган. Сеулда бўлиб ўтган тадбир давомида инсон-роҳиб роботга муқаддас таълимотга содиқ қолишга тайёрми ёки йўқлиги ҳақида савол берган. Робот эса бунга ижобий жавоб қайтарган.

Шундан сўнг руҳоний устоз робот учун махсус мослаштирилган бешта буддист қоидасини тушунтириб берган. Ушбу тамойиллар орасида ҳаётга зарар етказмаслик, бошқа роботларга зиён қилмаслик, инсонларга бўйсуниш, ёлғон гапирмаслик ҳамда энергияни тежаб ишлатиш каби қоидалар бор.

Фото: Yandex

Маросим давомида “Габи” роҳибларга таъзим қилган, тасбеҳ қабул қилган ва махсус роҳиб кийимини кийган ҳолда иштирок этган. Анъанавий маросимдаги айрим урф-одатлар робот учун замонавий шаклда мослаштирилган.

Орден вакилларининг айтишича, роботга берилган “Габи” номи талаффузи осон ва Будда меҳр-шафқатини ифодаловчи маънога эга. Руҳоний Сон Воннинг фикрича, робот учун ишлаб чиқилган ушбу қоидалар келажакда инсон ва сунъий интеллект ўртасидаги уйғун ҳаётнинг асосига айланиши мумкин.

Фото: Yandex

Маълум қилинишича, Габи яқин кунларда ибодатхонада “фахрий роҳиб” сифатида фаолият бошлайди. Шунингдек, у Будда таваллудига бағишланган лотус чироқлари фестивалида яна учта робот билан бирга қатнашиши режалаштирилган.

Фото: Yandex

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Жанубий Кореяда робот буддист роҳиб сифатида тан олинди