date

Китобхонлар учун мўлжалланган Tome иловаси ўз фаолиятини тўхтатмоқда

Китобхонлар ҳамжамияти ва китобларни кузатиб бориш учун мўлжалланган Tome иловаси ўз фаолиятини якунлаётганини эълон қилди. TikTok'даги БоокТок ҳамжамияти негизида шаклланган ушбу платформа фойдаланувчиларга ўқилган асарларни баҳолаш, тавсиялар олиш ва севимли иқтибослар билан бўлишиш имконини берар эди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Tome ўзининг 100 мингдан ортиқ фойдаланувчилар базасига эга бўлишига қарамай, рақобатбардош бозорда ўз ўрнини сақлаб қола олмади. Компания вакилларининг таъкидлашича, мемлар, ГИФ-файллар ва видеоларни қўллаб-қувватлайдиган ижтимоий тармоқни юритиш харажатлари юқорилиги сабабли лойиҳа молиявий жиҳатдан самарасиз бўлиб қолган.

Ҳозирги кунда китобхонлар учун мўлжалланган Фабле, СторйГрапҳ ва Бооклй каби кўплаб муқобил иловалар мавжудлиги ҳамда Гоодреадс платформасининг устунлиги Tome каби стартаплар учун қийинчилик туғдирди. Айниқса, Ген З авлоди орасида китобхонлик маданияти оммалашгани сари бундай иловалар ўртасидаги рақобат янада кучайди.

Расмий маълумотларга кўра, Tome иловаси ва унинг веб-сайти 29-май куни бутунлай ўчирилади. Компания фойдаланувчиларга ўз маълумотларини, жумладан, юкланган суратлар ва ўқилган китоблар рўйхатини экспорт қилиб олишни тавсия қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Китобхонлар учун мўлжалланган Tome иловаси ўз фаолиятини тўхтатмоқда